Ҳимоячи Лисандро Мартинес клубини ўзгартириши мумкин. «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасида «Атлетико»га мағлуб бўлгач (0:2), Мартинес клуб раҳбариятини кескин танқид қилган эди.
The Athletic хабарига кўра, Мартинес «Манчестер Юнайтед» билан шартномани узайтиришдан манфаатдор эмас. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти ҳам ўйинчининг меҳнат шартномасидаги шартномани узайтириш бандини фаоллаштириш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда.
Лисандро Мартинеснинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш опцияси кўзда тутилган.
Илгарироқ Мартинес кенг қамровли баёнот бериб, унда ўзининг шов-шувли гапларини энг қимматли совринлар учун курашиш иштиёқи билан изоҳлаган эди.













