Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче

Флик: «Де Йонгнинг қайтганидан жуда хурсандман»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган Френки де Йонг ҳақида фикр билдирди. Де Йонг жароҳатидан тикланди ва шанба куни «Бетис»га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр.

«Френки — юқори даражадаги футболчи. Унинг қайтганидан жуда хурсандман. У жароҳатдан энди қайтгани учун унинг ҳолатидаги ўзгаришларни кузатиб боришимиз керак. Эртага у ўйин вақтига эга бўлишга тайёр бўлади», — деди Флик.

— Де Йонгнинг марказий ҳимояда ўйнаши ҳақида нима дейсиз?

«Биз уни бу позицияда унчалик кўп синаб кўрмадик. Асосан, фақат чекланган ҳудуддаги икки томонлама машғулотлар пайтида шундай қилганмиз. У машғулотларда бор кучини сарфлайди ва ўз имкониятларини кўрсатишни хоҳлайди. У бизга жуда кўп вариантларни тақдим этади.

Албатта, мен футболчиларнинг жисмоний юкламасини тўғри тақсимлашим керак, бу эса осон эмас. Асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар бу ўринга лойиқ эканликларини исботлашлари керак», — деди Флик матбуот анжуманида.

«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа саккизта турдан кейин мумкин бўлган 24 очконинг барчасини қўлга киритган.

Киритилди: 17:15, 16.10.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик