Танаффусдан кейин «АДО Ден Хааг» сон жиҳатидан устунликдан фойдаланди. 55-дақиқада Юхо Кило ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар ҳал қилувчи голни уриш учун ҳужумларни давом эттирди ва Матей Шиннинг голи эвазига олдинга чиқиб олди.
"ПСВ" Мейнанс четлатилганидан кейин ҳам ҳисобни тенглаштиришга уринди, аммо мағлубиятнинг олдини ола билмади.













