«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 9-турида «Бетис» устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ҳужумда ўзимизни яхши кўрсатдик, юқори шиддат билан ҳаракат қилдик. Бу осон учрашув бўлмади. Биз жуда юқори савияда ўйнаяпмиз. «Бетис» ажойиб ўйин кўрсатди.
Менимча, биз ғалабага лойиқ эдик. Яхши ҳаракат қилдик ва ташаббусни ўз қўлимизда сақладик. Футболчиларимдан мамнунман, улар жуда катта ишни амалга оширишди.
Ла Лигадаги кетма-кет тўққизта ғалабамиз — ажойиб натижа. Бу жуда яхши, аммо биз аслида совринлар ва катта ютуқларни қўлга киритишни истаймиз», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу ғалабадан кейин 27 очко билан Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













