Мануэль Нойер Мюнхеннинг "Бавария" клубида мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Сўнгги вақтларда дарвозабоннинг хатолари кўпайган, жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар эса унинг майдонга тушишига тўсқинлик қилмоқда.
Нойер яқинда "Аугсбург"га қарши чемпионат учрашувида диққатини йўқотиб, хатога йўл қўйди. Шунингдек, у Чемпионлар лигаси доирасида Ставангернинг "Викинг" клубига қарши баҳсни ўтказиб юборди.
Шундан сўнг "Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан германиялик тажрибали посбоннинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Эртами-кечми сен муҳим қарор қабул қилишингга тўғри келади: севимли ишинг билан имкон қадар узоқроқ шуғулланишни давом эттирасанми ёки атрофдагилар сени ҳали яна икки-уч йил ўйнай олади, деб ҳисоблаётган пайтда фаолиятингни якунлайсанми?
Чунки бир кун келиб, бу қарорни қабул қилиш ўз қўлингда бўлмай қолиши мумкин. Ўшанда ҳаммасини бошқалар ҳал қилади",













