«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти португалиялик юлдуз ярим ҳимоячи Бруну Фернандешни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда журналист Пит О’Рурк маълумотларига таяниб, Teamtalk хабар бермоқда.
Манкунианликларнинг мақсади 32 ёшли ярим ҳимоячи билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашдан иборат. Фернандешнинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етади.
Ярим ҳимоячи 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг бозор қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Фернандеш олтита учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













