Сўнгги вақтларда матбуотда Майкл Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимидан яқин орада кетиши мумкинлиги ҳақида кўп ёзилмоқда. Indykaila News хабарига кўра, «қизил иблислар» муносиб ўринбосар топилганидан кейин Каррик билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Indykaila News маълумотларига кўра, Кэррик «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин уни бош мураббий сифатида кўришни истаган икки клуб бор. Булар — «Борнмут» ва «Фулҳэм».
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Якшанба куни Кэррик шогирдлари сафарда «Лидс»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.













