"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"нинг Англия Премьер-лигасида "Лидс"га қарши ўйинига юқори баҳо берди.
АПЛнинг 7-тури доирасида ўтказилган мазкур учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Каррагернинг фикрича, манкунианликлар сафарда муносиб ўйин намойиш этган. Эксперт, айниқса, ҳимоячи Гарри Магуайрнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.
"Агар бу учрашувни мавсумдаги умумий натижалардан алоҳида баҳолайдиган бўлсак, "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинини муносиб деб аташ мумкин.
Гарри Магуайр эса шунчаки фантастик ўйин кўрсатди", — деди Каррагер Sky Sports эфирида.
Қайд этиш жоиз, "Манчестер Юнайтед" айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 7 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Майкл Каррик шогирдлари чемпионатнинг дастлабки еттита турида атиги бир марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлишган.













