Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Хюрцелер "Брайтон" мухлисларига: "Пиво ичинглар ва турнир жадвалига қараманглар"

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Фабиан Хюрцелер Англия Премьер-лигасининг 7-турида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

"Брайтон" чемпионатнинг дастлабки еттита турида 16 очко жамғарди ва "Арсенал" ўз учрашувини ўтказгунига қадар маълум вақт турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турди.

Бироқ Хюрцелер мухлисларни ҳозирча жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига ортиқча эътибор қаратмасликка чақирди.

"Мухлислар турнир жадвалига қарамасликлари керак. Бугун кечқурун улар шунчаки ғалабадан завқланишсин.

Телефонларини четга қўйишсин, пиво ёки бошқа бирор ичимлик ичишсин ва "Брайтон" рангларини фахр билан намойиш этишсин", — деди Хюрцелер ESPN нашрига.

Шунингдек, мутахассис ўзи ҳам айни пайтда турнир жадвалига қарамаётганини таъкидлади.

"Ҳозир мен ҳам турнир жадвалига қарамаяпман. Ижобий ёки салбий натижалар, албатта, турли баҳоларни келтириб чиқаради.

Аммо охир-оқибат биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак. Чунки айнан шу нарса бизнинг назоратимизда.

Клубга келганимдан буён биз доимо ўйин сифатига асосий эътиборни қаратиб келяпмиз. Ғалабали серия бўладими ёки омадсиз даврми — бунинг аҳамияти йўқ.

Биз футболчиларни ривожлантиришни ва клубни янада кучайтиришни истаймиз.

Шунинг учун ҳозир турнир жадвалига қарайдиган вақт эмас. Учрашувни қайта таҳлил қилишимиз, нималарни яхшилаш мумкинлигини аниқлашимиз ва яхшилаб тикланишимиз керак.

Чунки пайшанба куни бизни навбатдаги жиддий синов кутмоқда", — дея қўшимча қилди бош мураббий.

Қайд этиш жоиз, "Брайтон" бир неча кундан сўнг УЕФА Конференциялар лигаси доирасида Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши майдонга тушади.

Келаси дам олиш кунлари эса Хюрцелер шогирдларини Англия Премьер-лигасида "Ливерпуль"га қарши "Энфилд" стадионидаги мураккаб сафар учрашуви кутмоқда.

Киритилди: 22:40, 18.10.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик