Москванинг "Спартак" клуби собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Эдуард Мор Мадриднинг "Реал" жамоасидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.
Экспертнинг таъкидлашича, бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор дисквалификация сабабли майдонга тушмаётган бир пайтда мадридликларнинг ўйини сезиларли даражада яхшиланган.
"Бир ҳафта олдин "Реал"нинг "Барселона"га қарши ҳеч қандай имконияти йўқдек туюлаётганди.
Аммо Винисиуссиз жамоа қанчалик ўзгарганига қаранг. Футболчилар майдонда жуда эркин ҳаракат қилишмоқда.
"Реал" Винисиуссиз эркин нафас ола бошлади", — деди Мор "Матч ТВ" телеканали эфирида.
Қайд этиш жоиз, "Реал" сўнгги учрашувида "Севилья"ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Жозе Моуринью бошчилигидаги мадридликлар навбатдаги баҳсини 25 октябрь куни сафарда "Барселона"га қарши ўтказади.
Мазкур учрашув Испания Ла Лигасининг навбатдаги "Эль-класико" тўқнашуви бўлади.













