Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида «Фрайбург» футболчиси Юито Сузукини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
CaughtOffside нашрининг хабар беришича, «шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзерби таркибни кучайтириш ниятида ва 24 ёшли япониялик ҳужумчи асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Бироқ Сузукининг трансфери лондонликларга арзонга тушмайди. «Фрайбург» ўз футболчиси учун тахминан 45 миллион евро талаб қилиши мумкин.
Жорий мавсумда Сузуки барча мусобақаларда 9 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол муаллифи бўлди.
Айни пайтда «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг 6 туридан кейин атиги 3 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.













