«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жароҳати сабаб бир неча ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 29 ёшли аргентиналик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичида «Брюгге»га қарши кечган учрашувда (3:4) чап оёқ мушагидан жароҳат олган.
Дастлабки тахминларга кўра, Мартинес ноябрь ойининг охирига бориб сафга қайтиши мумкин. Унинг 22 ноябрь куни «Аталанта»га қарши меҳмонда ўтказиладиган баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда аргентиналик ҳужумчи «Интер» сафида 7 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.













