«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц фаолиятини ҳозирги жамоасида давом эттириш ниятида.
CaughtOffside нашрининг хабар беришича, германиялик футболчига «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга қарамай, у мерсисайдликлар сафини тарк этишни режалаштирмаяпти.
Эътиборлиси, лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо аввалроқ Вирц билан Леверкузеннинг «Байер» клубида бирга ишлаган. Бироқ 23 ёшли ярим ҳимоячи собиқ устози билан қайта бирлашишдан кўра, «Ливерпуль»да қолишни афзал кўрмоқда.
Жорий мавсумда Вирц барча мусобақаларда 9 та учрашувда иштирок этиб, 3 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали германиялик футболчининг трансфер қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.













