Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

ТерДУ клуби Про-лигадан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Термизнинг ТерДУ клуби Ўзбекистон Про-лигаси иштирокчилари сафидан чиқарилди. Бу ҳақдаги қарор Лига Ижроия қўмитасининг 17 октябрь куни ўтказилган онлайн йиғилишида қабул қилинди.

Бунга жамоанинг кетма-кет иккита расмий учрашувда иштирок этмагани сабаб бўлди. Йиғилишда қўмитанинг етти нафар аъзоси клубни мусобақа регламентига мувофиқ четлатишни қўллаб-қувватлади. Яна бир аъзо эса ТерДУга мавсум охиригача ўйинларда қатнашиш имкониятини беришни таклиф қилди.

Муҳокамалар давомида клубнинг молиявий муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, футболчилар олдидаги қарздорлик туфайли ТерДУга аввалроқ трансфер тақиқи қўйилгани эслатиб ўтилди.

Ижроия қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев ҳам клубнинг молиявий мажбуриятларини бажариш имкониятларини ўрганди.

Маълум бўлишича, ТерДУ уй учрашувларини Термизда ўтказа олмаяпти. Шунингдек, клубда чипталар савдоси ёки қўшимча ҳомийлар ҳисобидан даромад олиш имконияти мавжуд эмас. Шу сабабли жамоанинг қолган ўйинларда қатнашиши футболчилар олдидаги қарзларни қоплашга кафолат бўла олмаслиги таъкидланди.

Муҳокамалар якунида кўпчилик овоз билан ТерДУни Про-лигадан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, 21 октябрга белгиланган «Хоразм U19» — «ТерДУ U19» учрашуви ҳам бекор қилинди. Бунга ёшлар чемпионати якунланишига бир тур қолгани ва ТерДУнинг U19 жамоаси ҳар қандай натижада ҳам кучли тўртликка кира олмаслиги сабаб бўлди.

Таъкидланишича, ТерДУ Лига олдидаги барча мажбуриятларини тўлиқ бажарган тақдирда, келаси мавсум Биринчи лигада иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:45, 19.10.2026.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик