Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Бавария» ҳимоячисини сотиш учун молиявий йўқотишларга ҳам тайёр

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Саша Боэ жорий мавсумда илк бор расмий учрашувда майдонга тушди. Шунга қарамай, немис гранди француз футболчисини қишки трансфер ойнасида сотиш ниятидан воз кечмаган.

26 ёшли ҳимоячи Бундеслигада «РБ Лейпциг»га қарши кечган ва мюнхенликларнинг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 77-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. У Ким Мин Жэнинг ўзини ноқулай ҳис қилгани сабаб майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

«Саша машғулотларда бор кучини сарфлаб ишлаяпти. Унга эҳтиёж туғилганда, майдонга тушишга тайёр эди. Мураббий уни меҳнати учун муносиб тақдирлади. Бу қувонарли ҳолат», — деди клуб спорт директори Макс Эберль.

Аслида, «Бавария» ўтган ёздаёқ Боэ билан хайрлашишни режалаштирганди. Ҳимоячи аввалги мавсумнинг иккинчи ярмини «Галатасарой»да ижара асосида ўтказган, аммо турк клуби уни 15 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаган.

Эътиборлиси, «Лейпциг»га қарши баҳс Боэ учун Венсан Компани бошқарувида «Бавария»нинг Бундеслига ўйини қайдномасига киритилган иккинчи ҳолат бўлди.

Мюнхенликлар ҳимоячини январда сотишни режалаштирмоқда. Клуб бу трансферда сезиларли молиявий йўқотишларга ҳам рози бўлиши мумкин.

Боэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 16:49, 19.10.2026.
Ўқилди: 340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [5098]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2961]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2558]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2215]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [2045]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1821]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1714]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1683]

Моуриньо «Барселона» ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: «Ҳайрон қолмадим» [1674]

Гол урган Шомуродовнинг “Газиантеп”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1614]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик