Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль - Галатасарой
21/10 21:45 Комо - Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК

Европа футболида ўз майдонида ўйнаш устунлиги тобора йўқолмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европанинг етакчи футбол чемпионатларида ўз майдонида ўйнаш устунлиги сўнгги 30 йил давомида сезиларли даражада камайган. Balance of Play томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

Таҳлил доирасида Европанинг энг кучли ўнта чемпионатида ўтказилган жами 97 358 та учрашув натижалари ўрганилган.

Маълум бўлишича, 1996/97–2000/01 йилги мавсумларда жамоалар ўз майдонида қўлга киритиш мумкин бўлган очколарнинг ўртача 57,7 фоизини жамғарган. Сўнгги беш мавсумда эса мазкур кўрсаткич 52,2 фоизга тушган.

Мезбонларнинг ғалаба қозониш частотасида ҳам пасайиш кузатилган. Хусусан, 2000/01 йилги мавсумда учрашувларнинг 49,84 фоизи майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган бўлса, 2025/26 йилги мавсумда бу кўрсаткич 43,12 фоизни ташкил этган.

Аксинча, меҳмон жамоаларнинг ғалабалари улуши 24,71 фоиздан 31,1 фоизгача ўсган. Шу давр мобайнида дуранг натижалар улуши эса фақат бироз камайган.

Тадқиқотга кўра, ўз майдонида ўйнаш устунлиги энг кўп Италия А Сериясида заифлашган. Ушбу чемпионатда мазкур кўрсаткич ҳар ўн йилда 3,31 фоизга пасайиб борган.

Сўнгги беш мавсумда Италия клублари уй учрашувларида мавжуд очколарнинг атиги 49,44 фоизини қўлга киритган. Бу Европанинг етакчи ўнта чемпионати орасидаги энг паст натижа ҳисобланади.

Мазкур рақамлар Европа футболида уй майдони омилининг аҳамияти аввалги ўн йилликларга нисбатан камайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: 08:21, 20.10.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик