Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Манчестер Юнайтед» футболчилари клуб раҳбарияти улардан қутулмоқчи деб ҳисобламоқда — ОАВ

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг бир қатор футболчилари клубда ўзларини кераксиз ҳис қилмоқда. Айрим ўйинчилар раҳбарият юқори маош оладиган футболчиларни жамоани тарк этишга мажбурлаш мақсадида уларга атайлаб босим ўтказаётган деб ҳисобламоқда.

NBC Sports журналисти Фил Браунга етказилган маълумотда шундай даъво илгари сурилган. Бироқ хабар ҳозирча тасдиқланмаган бўлиб, у номаълум манбанинг сўзларига асосланган.

«Бир қатор футболчилар клубда ўзларини кераксиз ҳис қилмоқда. Улар юқори маош оладиган ўйинчиларни жамоадан кетишга мажбурлаш учун атайлаб нишонга олишяпти, деб ўйлашмоқда», — деган манба журналистга.

Унинг таъкидлашича, ёзги трансфер даврида бир нечта ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истаган. Бунга уларга бир йил ичида ўринларига бошқа футболчилар олиб келиниши айтилгани сабаб бўлган.

Шунингдек, мазкур ўйинчилар эҳтимолий трансферларига хавф туғдирмаслик учун жароҳат билан майдонга тушишни истамаслиги билдирилган.

«Манчестер Юнайтед» таркибининг ярми бу ерда қолишни хоҳламайди. Чунки улар клубнинг ўзи ҳам уларни жамоада кўришни истамаяпти, деб ҳис қилишмоқда», — дея қўшимча қилган манба.

Мазкур хабар клуб атрофидаги бир қатор зиддиятли вазиятлар ортидан пайдо бўлди.

2025 йилнинг март ойида сэр Жим Рэтклифф айрим футболчиларни «ҳаддан ташқари юқори маош оладиган» ўйинчилар деб атаган эди.

Яқинда эса Лисандро Мартинес «Атлетико»га қарши учрашувдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг клубнинг футбол бўйича директори Жейсон Уилкоксни ёзги трансфер фаолияти учун танқид қилди.

Кейинроқ Sky Sports нашри Мартинес ёзда «Атлетико»га ўтишни истаганини хабар қилди.

Жорий мавсумда Люк Шоу, Лисандро Мартинес, Нуссаир Мазрауи ва Маттейс де Лигт жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Киритилди: 13:33, 20.10.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик