Сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси доирасида катта ўйин бўлиб ўтади — "ПСЖ" "Барселона"га қарши майдонга тушади. Ҳужумчи Ферран Торрес учун бу учрашув алоҳида аҳамиятга эга, чунки у ёзда айнан каталонияликлар сафидан Париж клубига ўтган.
Испаниянинг Sport нашрига таяниб The Touchline хабар беришича, Торрес ушбу учрашувга "Барселона"дан реванш олиш имконияти сифатида қарамоқда. Ферранни ёзги трансфер ойнаси давомида "Барселона" унинг хизматларига таянмагани ва Хулиан Альваресни жамоага жалб қилиш бўйича музокаралар олиб боргани қаттиқ хафа қилган.
"ПСЖ" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













