"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Барселона"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Каталония клуби нидерландиялик футболчини марказий ҳимоя чизиғидаги иккинчи ҳимоячи сифатида танлаган. Режага кўра, ван Дейк Пау Кубарси билан жуфтлик ҳосил қилиши керак. "Барселона" футболчини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ўша пайтда нидерландиялик ҳимоячининг "Ливерпуль" билан шартномаси якунига етади ва у эркин агентга айланиши мумкин.
"Барселона" Испания чемпионати — Ла Лигадаги дастлабки тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Каталония жамоаси 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.













