Аввалроқ «Наполи» Алиссон Сантосдан жароҳат туфайли айрилгани ҳақида хабар берган эдик. Энди футболчи деярли йил охиригача сафдан чиққанлиги маълум бўлди. «Наполи» расмий баёнот эълон қилиб, бразилиялик футболчининг чап оёғи сон орқа қисмидаги икки бошли мушаги ўртача даражада чўзилганини тасдиқлади.
Баёнотда қайд этилишича, 2002 йилда туғилган футболчи декабрь ойигача майдонга туша олмайди. Натижада Тосканиялик мураббий «Рома», «Монца», «Ювентус», «Порту» ва «Лацио»га қарши ўйинларда унинг хизматидан фойдалана олмайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Наполи» Сантоссиз Чемпионлар лигаси доирасида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубини мағлуб этган эди.













