"Ньюкасл"нинг қанот ҳимоячиси Льюис Холл яна "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда i News нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум якунланганидан кейин ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" таркибни кучайтириш вариантларидан бири сифатида "Ньюкасл" футболчиси Холлни кўрмоқда ва уни сотиб олишга яна бир бор уриниб кўриши мумкин.
22 ёшли англиялик футболчининг ўзи Манчестерга кўчиб ўтишга тайёр. Шу билан бирга, агар "Ньюкасл" Холл учун 95 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилса, "қизил иблислар"да "Борнмут" ҳимоячиси Адриен Трюффер варианти ҳам бор.
Холл жорий мавсумда барча мусобақаларда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













