Испания оммавий ахборот воситалари Жозе Моуриньонинг Эдер Милитао борасидаги позициясини маълум қилди. Португалиялик мураббий бразилиялик ҳимоячини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмоқда.
Мутахассиснинг фикрича, Милитао ҳимоя марказини мустаҳкамлай олади. У жамоа ҳимоясига нафақат ишончлилик, балки ҳаракатчанлик ҳам қўшади.
Таъкидланишича, ҳозирда Моуриньо Эдер Милитаони узоқ давом этган жароҳатидан кейин майдонга қайтишга босқичма-босқич тайёрламоқчи. Мураббий бразилиялик футболчининг тикланиш жараёнини тезлаштиришга шошилмаяпти. У Милитао жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлиб, узоқ муддатга асосий таркибга қайтишини истамоқда.













