"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа ярим ҳимоячиси Кобби Майну ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уни илк бор иккинчи жамоада кўрганимда, ўзимга: "Бу йигит ниҳоятда иқтидорли", дедим. Аммо унга ҳамма нарса жуда осон берарди. Мен унга бошқача шиддат кераклигини тушундим ва шунинг учун уни синовдан ўтказа бошладик.
Мен учун Кобби — алоҳида футболчи. Кўпчилик унинг ўсишига ёрдам берди ва қўллаб-қувватлади. Аммо охир-оқибатда у барча ютуқларга ўз кучи билан эришмоқда", — деди тен Хаг The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Майну — "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси. У жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













