"ПСЖ" вингери Хвича Кварацхелия қачон футбол майдонига қайтиши маълум бўлди.
Аввалроқ Франциянинг топ-клуби матбуот хизмати футболчининг тизза олд хочсимон боғламлари узилганини маълум қилган эди. Грузиялик футболчи "Барселона"га қарши учрашувда (4:2) жароҳат олган.
"Бу масаладан хабардор одамлар билан гаплашдим: Хвичанинг тизза олд хочсимон боғлами асоратларсиз узилган. Тикланиш муддати — 5–6 ой. Унга соғлик ва тезроқ сафга қайтишини тилайман", — деб ёзди таниқли футбол агенти Тимур Лепсая ўзининг Telegram каналида.
Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













