«Ньюкасл Юнайтед» ганалик ҳужумчи Дейду Массиани кузатиб бормоқда. Бу ҳақда GIVEMESPORT журналисти Бен Жейкобс хабар берди.
«Мендаги маълумотларга кўра, улар ҳозирда БАА биринчи дивизионидаги «Форте Виртус» клубида ўйнаётган Дейду Массиа исмли жуда истиқболли ёш ганалик футболчини кузатишмоқда», — деди Жейкобс.
Журналистнинг таъкидлашича, музокаралар ҳозирча дастлабки босқичда. Массиа 2027 йил ва ундан кейинги даврда эътибор қаратишга арзийдиган истиқболли футболчи сифатида баҳоланмоқда.
Хабарларга кўра, 19 ёшли ҳужумчига Испаниянинг «Расинг Сантандер» ва Швециянинг АИК клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Массиа БААнинг «Форте Виртус» жамоаси сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урган.
Унга бўлган қизиқиш «Ньюкасл»нинг янги бош мураббий Маттиас Яйссле қўл остида ёш футболчиларга эътибор қаратиш сиёсатига мос келади. Клубнинг ёзда амалга оширган еттита трансферининг барчасида 24 ёш ва ундан кичик футболчилар жалб қилинган.
Жейкобс Яйссленинг «Ред Булл» тизимида ишлагани ва ёш футболчиларни ривожлантириш борасидаги тажрибасини ҳам алоҳида таъкидлади.
«Ньюкасл» «Ковентри Сити» ва «Астон Вилла»дан кетма-кет мағлубиятга учраганидан сўнг турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.













