Донецкнинг «Шахтёр» клуби бош мураббийи Арда Туран Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Интер» ҳисобида ҳозирча ноль очко бор, аммо жамоа иккита ажойиб ўйин ўтказди ва мусобақа ғолиблигига даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Улар майдонда кўплаб жиҳатларни жуда яхши бажара олишади. Шунинг учун учрашувнинг муайян вазиятларида тўғри ҳаракат қилишимиз керак.
Биз ушбу ўйинни катта интиқлик билан кутяпмиз ва ортга чекинмоқчи эмасмиз. Ўзимиз фахрлана оладиган ўйин намойиш этишимиз муҳим», — дея Тураннинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
«Интер» ва «Шахтёр» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур учрашуви бугун, 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс 22 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













