"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду оғир жароҳат олган "ПСЖ" футболчиси Хвича Кварацхелияни қўллаб-қувватлаб, унга далда берди.
"Футболдаги энг оғир курашлар кўпинча ҳеч ким кўрмайдиган курашлардир. Бу ҳиссиётни биламан, Квара. Аммо сени бугунги даражага олиб келган нарсаларни ҳеч қачон унутма ва қийин дамлар ҳали нималарга қодир эканингга шубҳа уйғотишига йўл қўйма. Ичингдаги оловни сақлаб қол. Энг яхши кунларинг ҳали олдинда", — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқларда.
Кварацхелия "Барселона"га қарши (4:2) ўйинда ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олди. Париж клуби футболчи операция қилиниши кераклигини маълум қилди.













