Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоадоши Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчи сўнгги пайтларда қийин даврни бошдан кечирмоқда. У август ойи охиридан буён "Реал" сафида гол ура олмаяпти.
Винисиус чоршанба куни Чемпионлар лигасида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувда (4:1) ҳам самарали ҳаракат қайд этмади ва 70-дақиқада захирага олинди.
"Винисиус албатта ўзининг энг яхши ҳолатига қайтади. У жамоа ёрдам беради", — деди Куртуа ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда.
26 ёшли вингер жорий мавсумда 11 та учрашув ўтказиб, битта гол ва 3 та голли узатма қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус дисквалификация сабаб якшанба куни "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган "Эль-Класико"да иштирок эта олмайди.













