Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

«Ювентус» раҳбариятининг янги мураббий бўйича режаси ойдинлашди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлиги учун Симоне Индзаги номзодига устунлик бермоқда.

Италия матбуоти маълумотига кўра, туринликлар келгуси мавсумда мураббийлар штабида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда. Айни пайтда клуб раҳбарияти ушбу режанинг сўнгги тафсилотларини келишиб олмоқда.

Асосий мақсад — жорий мавсумни Лучано Спаллетти бошчилигида якунлаш ва шундан сўнг Симоне Индзагини янги бош мураббий сифатида таништириш.

Бироқ «Ювентус» яқин вақт ичида инқироздан чиқа олмаса, раҳбарият кескин чора кўриши мумкин. Бундай ҳолатда Индзагини мавсум тугашини кутмасдан тайинлаш варианти ҳам кўриб чиқилади.

Манбанинг таъкидлашича, аввалроқ клуб бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилган Антонио Конте энди раҳбариятнинг биринчи танлови эмас.

Айни пайтда «Ювентус» Италия А Серияси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Туринликлар 22 октябрь куни Европа лигаси доирасида Франциянинг «Ренн» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:27, 22.10.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик