"Ливерпуль" раҳбарияти "Барселона"дан ижарага олинган марказий ҳимоячи Рональд Араухонинг ўйинларидан мамнун ва унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
The Touchline нашри журналист Луис Рохога таяниб хабар беришича, уругвайлик футболчи Англияга кўчиб ўтганидан сўнг ўзини яхши томондан кўрсатишга муваффақ бўлган.
Мерсисайдликлар 27 ёшли ҳимоячининг ҳаракатларидан катта таассурот олган. Шу сабаб клуб раҳбарияти ижара шартномасида белгиланган 55 миллион евролик сотиб олиш бандини фаоллаштириш масаласини жиддий муҳокама қилмоқда.
Араухо жорий мавсумда Андони Ираола бошқараётган "Ливерпуль" сафида 11 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ҳимоячи 2 та гол уришга ва 1 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.
Айни пайтда Transfermarkt портали уругвайлик футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Араухонинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.













