Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Клюйверт «Милан» устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Жастин Клюйверт Европа лигаси умумий босқичининг 3-турида «Милан» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Нидерландиялик футболчи учрашувнинг 8-дақиқасида пенальтидан ҳисобни очганди. Кейинчалик Маркус Тавернье ва Амин Адли ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Англия клубининг йирик ғалабасини таъминлади.

«Бу ғалаба биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Мазкур учрашувга қадар кетма-кет иккита ғалабага эришгандик ва бу ўзимизга бўлган ишончни янада оширди.

Биз ўз кучимизга ишонамиз. Қаршимизда қайси жамоа ўйнашининг аҳамияти йўқ. Нималарга қодир эканимизни яхши биламиз ва ўйлайманки, бугун буни амалда исботладик.

Жамоамизда менга энг кўп ёқадиган жиҳат — футболчиларнинг фидойилиги. Майдонга ким тушишидан қатъи назар, ўйинимиздаги шиддат ва интилиш орқали қандай жамоа эканимиз, нима учун курашаётганимиз яққол кўриниб туради. Биз доимо бор кучимизни ишга соламиз.

Бу клубнинг мақсадлари жуда катта. Айнан шунинг учун ҳам бу ерга келганман. Ҳозир эса орзуларимизни рўёбга чиқаряпмиз.

Бугун ажойиб оқшом бўлди! Мен жамоамизга ишонаман ва нималарга қодир эканимизни биламан. Бугун буни майдонда яна бир бор намойиш этдик.

«Милан»нинг ажойиб таркиби ва кучли мураббийи бор. Бироқ биз нима қилишимиз кераклигини яхши билардик ва ўз имкониятларимизга ишонгандик», — деди Клюйверт.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда «Милан» дарвозабони Майк Меньян 28-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этган. «Борнмут» эса сон жиҳатидан устунлигидан фойдаланиб, рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Киритилди: 13:48, 23.10.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик