Учрашув Ла Лиганинг 10-тури доирасида «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
"Биз «Барселона»нинг айрим футболчиларини бемалол мақташимиз мумкин. Бизнинг улардан фарқимиз ҳам шунда.
Ҳатто принципиал рақибимиз бўлса ҳам, бирор футболчини мақташдан уялмаймиз. Ўз ишини яхши бажараётган ўйинчиларни ҳурмат қиламиз.
Улар эса бундай қилмайди", — деди Куртуа DAZN нашрига берган интервьюсида.













