"Шахтёр" бош мураббийи, "Барселона"нинг собиқ футболчиси Арда Туран "Реал"га қарши бўлажак "эл-класико"да каталонияликларга мухлислик қилишини билдирди.
"Гюлер менинг укам, аммо мен "Барселона" тарафдори бўламан. Майдон ташқарисида биз ака-укадекмиз, майдонда эса рақибмиз.
"Барселона" қалбимда абадий қолади. Бу шунчаки футбол клубидан кўпроқ нарса. Унинг ўзига хос фалсафаси бор. Мен бу клубни яхши кўраман ва ғалаба қозонишига умид қиламан", — деди Туран TNT Sports нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган "Барселона" — "Реал" учрашуви 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Айни пайтда каталонияликлар чемпионат пешқадами, мадридликлар эса учинчи ўринда бормоқда.













