«Барселона» ярим ҳимоячиси, 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби Родри «Реал»га қарши бўлажак «эл-класико» ҳақида фикр билдирди.
«Реал» сўнгги еттита «эл-класико»нинг фақат иккитасида ғалаба қозонган. Улар майдонга қасос олиш иштиёқида тушишади. Рақиб ғалаба учун бор кучини ишга солишини кутяпмиз», — деди Родри.
«Барселона» 27 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. «Реал» 21 очко билан учинчи ўринда.
Жамоалар ўртасидаги учрашув 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.













