«ПСЖ» жиддий жароҳат олган Хвича Кварацхелияга ўринбосар изламоқда. Грузиялик вингер хочсимон пайларидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, парижликлар «Тихуана»нинг 18 ёшли футболчиси Хильберто Морани январь ойида сотиб олишни режалаштирмоқда.
Мексикалик иқтидорга «Ливерпуль», «Арсенал», «Реал» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган.
Моранинг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Тихуана» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.













