"Реал" "Барселона"га қарши расмий учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича яна пешқадамга айланди.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги мадридликлар Ла Лиганинг 10-турида "Камп Ноу"да рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу "Реал"нинг "эл-класико" тарихидаги 107-ғалабаси бўлди. "Барселона" ҳисобида 106 та ғалаба бор, яна 52 та учрашув дуранг билан якунланган.
Мадридликлар ўзаро баҳсларда урилган голлар сони бўйича ҳам устунликка эга — 446:442.













