«Арсенал» ҳимоячиси Бен Уайт Англия терма жамоасига қайтишни мақсад қилганини маълум қилди.
28 ёшли футболчи «Эвертон»га қарши ўйинда (2:0) «Арсенал» сафидаги 200-учрашувини ўтказиб, Габриэл Магальяэснинг голига ассист қайд этди. Баҳсни Англия термаси бош мураббийи Томас Тухель ҳам кузатди.
«Англия термасида ўйнаш — ўзгача туйғу. Агар яна чақирув олсам, жуда хурсанд бўламан», — деди Уайт.
Ўтган мавсум охирида тиззасидан жиддий жароҳат олган ҳимоячи ёздаги трансфер миш-мишларига ҳам тўхталиб, «Арсенал»ни тарк этиш нияти бўлмаганини таъкидлади.
У шунингдек, Юрриен Тимбернинг сафга қайтгани ҳар икки футболчига навбат билан ўйнаб, етарлича дам олиш имконини беришини айтди.













