Греция терма жамоаси ҳужумчисининг аввалги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди. Бироқ футболчининг 2026/27 йилги мавсумни муваффақиятли бошлагани клубни келишувни узайтиришга ундади. Дувикас жорий мавсумда клуб сафидаги 11 та учрашувда саккизта гол урди.
У Италия чемпионатидаги саккизта ўйинда беш марта, Чемпионлар лигасида эса учта баҳсда уч марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, у ҳар икки мусобақада ҳам «Комо»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.













