Аргентиналик ҳужумчи, "Интер Майами" футболчиси Лионель Месси 2026 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этмайди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 39 ёшли футболчи яқинлашиб келаётган тадбирга боришни режалаштирмаяпти. Бунга унинг жуда тиғиз тақвими сабаб бўлмоқда.
Гап шундаки, Месси бир неча кун олдин спортдаги улкан ютуқлари учун Астурия маликаси номидаги нуфузли мукофотни олиш мақсадида Америкадан Испанияга учиб борган эди. Шундан сўнг ҳужумчи АҚШга қайтиб, деярли сафардан қайтиши биланоқ "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсда "Интер Майами" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича "Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтади.













