The Touchline нашрининг ёзишича, германиялик мутахассис маросимга боришни режалаштирмаяпти. Флик ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодлар қаторига киритилмаган. Шунингдек, «эл-класико»даги мағлубиятдан кейин унинг маросимда қатнашмаслиги кутилмаган ҳолат бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, энг яхши мураббий соврини учун қуйидаги мутахассислар номзод сифатида кўрсатилган: Микель Артета («Арсенал»), Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси), Унаи Эмери («Астон Вилла»), Венсан Компани («Бавария») ва Луис Энрике ("ПСЖ").













