Бу ғалаба мадридликлар учун Ла Лигада қаторасига қўлга киритилган еттинчи муваффақият бўлди. Диего Симеоне шогирдлари бунга қадар «Депортиво» (1:0), «Эспаньол» (1:0), «Алавес» (2:1), «Реал» (2:1), «Осасуна» (4:0) ва «Реал Сосьедад» (3:0) устидан ғалаба қозонган эди.
Айни пайтда «Атлетико»дан бир очко ортда бораётган «Барселона» бугун соат 23:00 да «Алавес» билан ўйнайди. Каталония клуби ғалаба қозонса, турнир жадвалида мадридликлардан ўзиб кетиши мумкин.













