«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди.
Роберто Де Дзерби шогирдлари 9-турда «Кристал Пэлас»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бундан аввал лондонликлар «Ковентри»ни 3:1, «Челси»ни эса 2:0 ҳисобида енгган эди.
Қизиғи, «Тоттенхэм» чемпионатнинг дастлабки олти турида бирорта ҳам ғалабага эриша олмаган — 3 та дуранг ва 3 та мағлубият.
Клуб сўнгги бор 2024 йил ноябрида кетма-кет камида учта ўйинда зафар қучган. Ўшанда «шпорлар» барча мусобақалардаги ғалабали сериясини 5 та учрашувга етказган эди.














