"Милан" клуби эгаси Жерри Кардинале бош мураббий Рубен Аморимга тўлиқ ишонишини ва уни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
"Аморим — менинг ҳамфикрим, уни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайман. У менинг одамим. Ўртамиздаги алоқалар мустаҳкам.
Биз албатта ғалаба қозонамиз. Балки бу дарҳол содир бўлмас, вақт талаб қилинар. Аммо ўзим ва RedBird қандай ишлашини яхши биламан. Охир-оқибат мақсадимизга эришамиз.
Менинг ҳам, "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган ҳар бир инсоннинг ҳам мақсади битта — клубни муваффақият сари етаклаш. Биз албатта ғалаба қозонамиз", — деди Кардинале.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис Рубен Аморим 2026 йил июнь ойида "Милан" бош мураббийи этиб тайинланган.













