Кириш Регистрация
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон 0-0 Насаф
31/10 17:00 Машъал 0-3 Динамо
31/10 17:30 Челси 2-0 Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте 0-2 Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор 1-0 Андижон
31/10 19:00 Болонья 2-1 Монца
31/10 20:00 Борнмут 2-0 Лидс
31/10 20:00 Брентфорд 2-0 Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити 3-1 Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити 2-2 Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити 0-1 Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано 3-0 Сельта
31/10 22:00 Удинезе 2-5 Рома
31/10 22:30 Бетис 2-1 Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм 2-0 Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина

«Пахтакор»: анъаналарни сақлаб қолиш ва янги ютуқлар сари интилиш

Баҳо:
+ | -

Футбол — турли авлод, касб ва қарашларга эга инсонларни ягона иштиёқ, умид ҳамда ғалабага бўлган ишонч атрофида бирлаштирувчи миллионлар ўйини.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов «Пахтакор» футбол клуби жамоаси — маъмурият ва мураббийлар штаби вакиллари, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар, жамоа сардори ҳамда футболчилар билан учрашди.

«Пахтакор» — миллий бойлик, пойтахт ва мамлакатимиз спорт тарихининг бир қисми. Ушбу меросни асраб-авайлаш клубни замонавий тенденцияларга мос равишда изчил ривожлантиришни талаб этади.

Клубнинг ўсиши учун муҳим пойдевор аллақачон мавжуд. Хусусан, «Пахтакор» академияси футболчиларни тайёрлаш бўйича CIES Football Observatory глобал рейтингида 46-ўринни эгаллаган.

Учрашувда замонавий футбол иқтидорларни излаб топиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва ҳалол спорт рақобатини таъминлашни қамраб олган яхлит экотизим экани таъкидланди. Унинг негизини олимпия қадриятлари, ўзаро ҳурмат ва соғлом рақобат руҳи ташкил этади.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди. Унда клуб фаолиятига оид долзарб масалалар, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ҳамда катта мақсадларга эришиш учун зарур шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Замонавий менежментни жорий этиш ва «Пахтакор» тарихига муносиб имижни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, клубнинг моддий-техник базасини янгилаш ва яхшилаш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, футболчиларни реабилитация қилиш ва саломатлигини тиклаш, жисмоний ҳолатини бир маромда сақлаш ҳамда муҳим учрашувларга тўлақонли тайёргарлик кўриш учун зарур ускуналар билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда белгиланган асосий вазифа — футболчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда клуб анъаналарини асраб-авайлаш, жамоа салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва янги марраларни забт этишдан иборат.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:56, 01.11.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик