Ярим ўрта вазн тоифасидаги Шавкат Рахмонов Жек Делла Маддаленага қарши эҳтимолий жанг ҳақидаги миш-мишларга қарамай, январь ойида октагонга қайтмайди. Бу ҳақда унинг менежери Даниэль Рубенштейн маълум қилди.
"Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. ДДМ эҳтимолий рақиб сифатида тилга олинмаган, Шавкат эса январь ойида октагонга қайтмайди", — деб ёзди Рубенштейн.
Рахмонов сўнгги жангини 2024 йил декабрь ойида ўтказиб, Иэн Гэррини мағлуб этган эди. Сўнгги бир ярим йил давомида у тиззасидан олган оғир жароҳатидан тикланмоқда.













