Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Йозеф Тоал: «Сабр ва ирода турнири кетмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Алексей Евстафеев жамоасининг навбатдаги рақиби саналган Ҳиндистон терма жамоаси мусобақа тақвими юзасидан ижобий фикрда эмас.

"8 кунда 4та ўйин ўтказиш жуда оғир. Биз, ҳар холда, гуруҳ фаворити билан ўйиндан олдин дам олиш имконига эга бўлдик. Аммо Непалга қаранг, улар олти кунда тўртта ўйин ўтказишяпти. Бу ёш тоифасидаги футболчилар учун, боз устига гуруҳ аутсайдерлари учун жуда мураккаб", - деди Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Йозеф Тоал.

"Ўтказилиш формати шу каби бўлган мусобақалар, аслида, сабр ва чидаш баҳсидир. Бунда ўйинчиларнинг етарли заҳирасига эга бўлганлар бошқаларга нисбата кўпроқ имкониятга эга бўладилар", - дея қўшимча қилди Тоал.

Табиийки, айни чоғда терма жамоа жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Акшай Саманд футболчиларни тезроқ ўйинга тайёрлаш чораларини кўрмоқда. "Бу қадар кам вақт ичида муҳим ўйинга тайёр бўлиш мушкул", - деди у.

"Ўйинлардан кейин футболчилар муздек ванна қабул қилишади. Бунинг фойдали томонлари анчагина, жумладан у ўйин давомида орттирилган энг майда шикастланишларни ҳам бартараф этади.

Ўйиннинг эртаси куни эрталаб бассейнга борилади. У ерда секин югуриш, сувда бўғинларни чўзиш кабилар бажарилади. Сув эффекти тикланишни тезлаштиради.

Шунингдек, жисмоний машқлардан сўнг кечқурун футболчилар ўзаро жуфтликда ишлаб массаж қабул қилишади", - дейди 24 ёшли мутахассис.

Терма жамоа бош мураббийи эса, сўзида давом этаркан, жумладан шундай дейди: "Ўйинчилар бундай даражадаги ўйинларда кўп ҳам майдонга тушаверишмайди. Шунинг ҳисобига Қатар жуда яхши ўйнади. Айниқса иккинчи таймда.

Аммо ФИФА руҳсат этган минимал дам олиш вақти - 48 соат ичида биз футболчиларни руҳий жиҳатдан яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик. Аммо бу вақт барибир камлик қилади. Агар шанба куни ўйин ўтказиб, душанба куни яна майдонга тушсанг, бу ҳолда вақт етарли бўлиши мумкин. Чунки кейинги ўйинни яна шанба куни ўйнайсан.

Мен шундай кучга эга жамоам борлигидан бахтлиман".

Манба: www.indiablooms.com
Киритилди: 23:36, 08.10.2013.
Ўқилди: 4369 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.