Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган Германиянинг "Бавария" жамоасига қарши ўйиндаги (0:2) мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Бавария" дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Биринчи бўлимда яхши ҳимояландик, вазиятларимиз ҳам бўлди, фақат сўнгги пас етишмади. Умуман олганда, биринчи бўлимни муносиб ўтказдик, аммо иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Кучимиз етмади ва "Бавария" гол урди.
Албатта, очколаримиз кўпроқ бўлишини истардик, аммо олдинда яна тўртта ўйин бор. Ҳар сафар майдонга тушганимизда ғалаба қозонишга интиламиз. Қолган учрашувларда ғалаба қозонишга умид қиламиз.
Биринчи бўлимда яхши қарши ҳужумлар уюштирдик ва бир нечта яхши имкониятларга эга бўлдик. Шахсан мен жароҳатлар туфайли узоқ вақт майдонга тушмаганимдан кейин яна асосий таркибда ўйнаганимдан хурсандман. Бу жуда яхши. Ишлашда давом этишимиз ва очколарни қўлга киритишни бошлашимиз керак", — деди Сёрлот УЕФА расмий сайтига.













