"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 62 тага етказди.
Норвегиялик футболчи мусобақа умумий босқичининг 4-турида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувнинг 78-дақиқасида ғалаба голини киритди. Баҳс "шаҳарликлар"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Холанд Чемпионлар лигасида ўтказган 61 та учрашувида 62 та гол уришга муваффақ бўлди.













