Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон - Вьетнам. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб — 0:0

Баҳо:
+ | -

Вьетнамга қарши ўйинда ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа мағлубиятга тенг бўлган Ўзбекистон учун Қосимов бошланғич таркибни 3-5-2 тактик схемаси остида туширгани у қадар кутилмаган ҳол бўлмади. Боиси, ушбу ўйинда йўқотилган очко охир-оқибат Ўзбекистонни Австралия-2015 йўлланмасидан маҳрум қилиши қилиши ҳеч гап эмасди.

Ўйиннинг илк дақиқасиданоқ терма жамоамизннг катта куч билан олдинга интилганини тушуниш қийин эмасди. Ушбу босим натижасида футболчиларимиз 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари шарт эди. Чап томондан уюштирилган Денисов - Ҳасанов комбинациясидан кейин Жасур жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни орқароққа ташлади. Жепаровнинг зарбаси эса беўхшов чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб тўп Вьетнам дарвозасига бориб тушди. Бироқ ҳакам шубҳали тарзда Баҳодир Насимовни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзининг дебют ўйинини "Насаф" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов ўйинга яхши киришиб кетди. У жамоанинг ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор ўйинида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша бошлади.

Вьетнамликлар эса вакилларимизнинг дастлабки дақиқалардаги босимига чидаш бериб, жамоавий ҳимояланишни яхши йўлга қўйишганини исботлай бошлашди. 30-дақиқага келиб Насимов-Гейнрих комбинацияси жуда чиройли чиқди. Улар ажойиб тарзда рақиб ҳимоячиларини довдирата олишди, бироқ "Актобе" ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.

Вьетнам фақатгина ҳимояланмасдан, қарши ҳужумда майда паслар орқали тезкор ҳужум қилишни ҳам яхши ўзлаштирибди. Бахтимизга футболчиларимиз тезда ўз зоналарини ёпиб, хавфни бартараф этиб туришди.

Биринчи бўлим тугамасдан туриб, Қосимов ҳужумдаги ранг-барангликни ошириш мақсадида Илҳом Юнусовни майдондан олиб, ўйинга Жамшид Искандаровни ташлади. Ўйиннинг 38-дақиқасида тўп яна бир марта Вьетнам дарвозасига кирди, бос устига автогол тарзда. Бурчакдан Гейнрих томонидан етказилган тўпни вьетнамлик ҳимоячи бош билан ўз дарвозасига буриб юбораётганида унга ҳеч ким халақит бермаётганди, аммо бошқа футболчини ўйинчиларимиздан бири итариб юборгани учун эронлик Муҳсин Туркий ушбу голни ҳам инобатга олмади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқа давомида терма жамоамиз 2та хавфли вазиятни юзага келтирди. Дастлаб Жепаров "стандарт"дан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Насимов бош билан тўпни дарвоза томон буриб юборди. Тўпни Тан Бин эгаллаб олди. Ўнг қанотдан уюштирилган иккинчи ҳужум пайтида эса Вьетнам ҳимоячиси ўз дарвозаси ёнида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора олди.
Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб — 0:0

ОСИЁ КУБОГИ-2015 САРАЛАШ. "Е" ГУРУҲИ
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ - 0:0 (танаффус)
Огоҳлантириш: Ан Дук (31)
Ўзбекистон: 12. Элдорбек Суюнов - 3. Шавкат Муллажонов, 5. Анзур Исмоилов, 19. Виталий Денисов - 6. Жасур Ҳасанов, 7. Азизбек Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров, 17. Санжар Турсунов, 22. Илҳом Юнусов (Жамшид Искандеров 38) - 15. Александр Гейнрих, 11. Баҳодир Насимов.
Вьетнам: 22. Нгуен Тан Бин - 2. Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6. Чау Ле Пуок Винь, 18.П. Нҳиен - 7. Сао Си Суонг, 8. Н.Дуй, 10. Н.Хоанг, 12. Хюин Куок Ан, 19. Луонг - 11. Ан Дук.
Ҳакамлар: Муҳсин Туркий, Муҳаммадризо Абулфазлий, Алинажадиён Сайид, Ашкан Хуршидий (барчаси — Эрон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:14, 15.10.2013.
Ўқилди: 7372 марта.
Фикрлар: 92 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.