18 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 22-турида "Динамо" меҳмони бўлади. Равшан Ҳайдаров бошчилигида "Динамо" охирги турларда яхши ўйин кўрсатиб, муҳим очколарни тўплашга эришди. "Локомотив"ни доғда қолдиргани бу жамоа кўп нарсаларга қодир эканлигини исботлаб турибди. Шу сабабли Самарқанддаги учрашув мухлисларга кескин ўйинни тақдим этиши аниқ. Ҳар икки жамоада дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар учрамайди.
Биринчи даврада Тошкентда кечган беллашувда "шерлар" 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Чемпионатлар тарихида эса 39 ўйиннинг 30тасида "Пахтакор", 5тасида "Динамо" ғалаба қозонган. 4 беллашувда дуранг қайд этилган. 78 гол урган "шерлар", 20 бор тўп ўтказиб юборганлар. Самарқандликларнинг охирги очколари 2011, сўнгги ютуқлари 2010 йилда кузатилган.
"Динамо" - "Пахтакор" учрашуви 18 октябрь, жума куни "Динамо" стадионида соат 16:00да бошланади. Ёшлар таркиблари баҳси бир кун аввал бўлиб ўтади.
"ДИНАМО" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), Ф.Ҳасанов (Наманган), В.Лушин (Гулистон), Э.Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).